Ўзбекистонлик мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишлаган илк Марказий осиёлик бўлди

© Пресс служба АФУКомиссар ФИФА и АФК Олим Арифов
Комиссар ФИФА и АФК Олим Арифов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов аввалроқ Коста Рика - Сербия ҳамда Дания - Австралия учрашувида комиссар сифатида ишлаганди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифовга ЖЧ-2018 доирасида "А" гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай — Россия ўйинида ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди", дейилади хабарда.

Уругвай — Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов аввалроқ Коста Рика — Сербия ҳамда Дания — Австралия учрашувида комиссар сифатида ишлаганди.

Янгиликлар лентаси
0