Дунёда

Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайдиган бўлди

© president.tjСтроительство Рогунской ГЭС
Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер сув масалалари бўйича Душанбеда бўлиб ўтган анжуман чоғида берган интервьюсида банк бошқа бир йирик ГЭС қурилишини молиялаштиришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш учун Жаҳон банкидан молиявий ёрдам олмасликка қарор қилди, деди Жаҳон банки мулозими Рейтер агентлигига.

"Тожикистон 3,9 миллиард долларлик ГЭС қурилишини молиялаштириш учун ўтган йили 500 миллион долларлик дастлабки еврооблигацияларни чиқарганди, бироқ энди ГЭС қайси маблағлар эвазига молиялаштирилиши номаълумлигича қолмоқда", — дейилади агентлик хабарида.

Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкент ва Душанбе Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ хавфларни биргаликда ўрганади

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер сув масалалари бўйича Душанбеда бўлиб ўтган анжуман чоғида берган интервьюсида банк бошқа бир йирик ГЭС қурилишини молиялаштиришини маълум қилди.

"Ҳукумат билан келишган ҳолда биз Нурек электр станциясининг таъмирланишини молиялаштиришга қарор қилдик ва бу бизнинг энергетика тизимидаги йирик инвестициямиз бўлади", — деган Мюллер.

Шу билан бирга, Мюллернинг айтишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши электр энергияси экспорти учун янги истиқболларни яратади.

Хабарда айтилишича, Тожикистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг тўртдан уч қисми Нурек ГЭСига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0