Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулклар савдо дўконлари орқали сотилади

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишРабота автосалона
Работа автосалона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларии танлаб олишни Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали.

Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан чиқишга чеклов бор-йўқлигини МИБ сайтидан билиш мумкин бўлди

Низомга мувофиқ ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларии танлаб олишни Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга оширилади.

Танлов савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов комиссияси таркиби 5 кишидан иборат бўлиб, МИБ ҳудудий бошқармаси бошлиғи-Комиссия раиси, Давлат рақобат қўмитаси вакили, МИБнинг танлов ўтказилаётган тегишли туман бошлиғи, МИБ ҳудудий бошқармасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи, ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси катта инспектори-комиссия аъзолари ҳисобланадилар.

МИБ ҳудудий бошқармасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими комиссиянинг ишчи органи бўлиб ҳисобланади.

Комиссия танлов ўтказилиши ҳақидаги маълумотни танлов ўтказилиши белгиланган кундан камида 30 кун олдин ОАВ, Интернет тармоғи ва МИБнинг расмий веб сайтларига жойлаштиради.

Танлов ҳар йили бир марта ўтказилади, зарурат бўлганда навбатдан ташқари танлов ўтказилиши ҳам мумкин.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Танлов ғолиблари деб топиш тўғрисидаги қарор Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0