Жалилов: мева-сабзавот экспорти ички бозоримиздаги нархларга таъсир қилмайди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПродажа фруктов на рынке в Агадире.
Продажа фруктов на рынке в Агадире. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У шунингдек, компания у ёки бу маҳсулотга нархни қандай белгилаши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалиловнинг айтишича, мева-сабзавотларнинг хорижга экспорт қилиниши ички бозордаги нархларга таъсир кўрсатмайди. У бу ҳақда Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда айтган.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан 1,5 миллиард долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилинади

"Мен одамларнинг хорижга жуда кўп мева-сабзавотлар олиб чиқилаётгани учун мамлакатимиздаги бозорларда нархлар ошиб кетгани ҳақидаги гапларини тез-тез эшитаман. Албатта, бундай эмас. Шунчаки ҳисоблаб кўринг, биз 25 миллион тонна маҳсулот етиштирамиз, четга эса атиги 1 миллион тоннадан ортиқроғини сотамиз. Агар 15 миллион тонна маҳсулот экспорт қилсак, унда бу нархларга таъсир кўрсатган бўларди, ҳозирги гапларнинг бари миш-миш холос", — деди у.

У шунингдек, компания у ёки бу маҳсулотга нархни қандай белгилаши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Нархларни мен ўзим хоҳлаганимдек белгиламайман. Экспертлар дастлаб маҳсулотнинг маржиналлиги, таннархи, келгуси инвестициялар заруриятини ҳисоблаб чиқишади. Экспортёрлар албатта бу ерда тийинга олиб, четда сўмга сотишни исташади", — деди Жалилов.

Янгиликлар лентаси
0