Ишсиз қолганини айтган ўзбекистонлик ишчилар иш жойларини ташлаб кетишган - Вазирлик

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолатни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиевнинг шахсан ўзи назорат остига олган.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқда ёритилган 53 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қийин аҳволда қолганлиги ҳақидаги видеолавҳага муносабат билдирди.

Вазирликнинг билдиришича, мазкур ҳолат бўйича ички суриштирув олиб борилган.

Маълумот берилишича, 2018 йилнинг 1-2 феврал кунлари Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Трудовые резервы Евразии" МЧЖ ўртасидаги шартномага мувофиқ, иш берувчининг сўрови асосида Самарқанд шаҳридаги меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ғишт терувчилик вакансияси бўйича танлов ўтказилган.

Мигранты на работе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги томонидан юборилган 53 фуқаро Россияда ишсиз қолди - ОАВ

Унда қатнашган 295 фуқародан 92 нафари танловдан ўтган ҳамда 53 нафари сафарга чиқиш олдидан ўқитилган. 2018 йил 24 март куни 53 кишидан иборат гуруҳ ишлаш учун иш берувчининг ҳисобиданСанкт-Петербург шаҳрига жўнатилган.

28 апрел куни уларнинг барчаси меҳнат патентини олишган. Шартномага кўра, патент олиш учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилган.

5 май куни Агентликка Ўзбекистон фуқаролари томонидан меҳнат қилаётган жойларида муаммолар пайдо бўлгани ҳақида шикоят келиб тушган. Шикоятда яшаш шароити оғирлиги, иш ҳажми озлиги, патентнинг иш жойига мувофиқ эмаслиги ва асбоб-ускуналарнинг пуллик эканлиги айтилган. Иш берувчи мазкур шикоят дан хабардор қилинган ва ундан тегишли чоралар кўриш талаб қилинган.

8 май куни ҳолатни аниқлаштириш ва муаммоларни ҳал қилиш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ходими У.Исажонов Санкт-Петербургга жўнатилган.

Ўша куниёқ шикоятда келтирилган маълумотларни текшириш мақсадида Исажонов ҳамда "Трудовые резервы Евразии" МЧЖ мансабдорларидан иборат комиссия шикоятда кўрсатилган Ленинград вилоятидаги манзилга келган.

Ўрганиш натижасида яшаш жойлари санитария меъёрларига мослиги, аммо яшовчиларнинг шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилмасликлари, ишчиларга касбий малакасидан келиб чиқиб иш ҳажми берилганлиги, зарур малакага эга бўлмаганларга паст маош тайинланганлиги аниқланган.

Текширувда маълум бўлишича, шартнома бўйича ишчилар Санкт-Петербург шаҳрида ишга жойлаштирилиши лозим бўлган, аммо вақтинча Ленинград вилоятидаги объектга жойлаштирилган.

Миграция агентлиги Польшага илк ишчиларни жўнатишни бошлади

Маълум қилинишича, У.Исажонов билан суҳбатда аксарият фуқаролар иш шароитидан қониқишларини ва ишлашда давом этишга тайёрликларини билдиришган.

Томонлар 5 кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, ишчиларни бошқа объектга ўтказиш бўйича келишиб олган.

28 май куни ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директорининг ўринбосари Б.Турсунов келишув бажарилмаганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келган.

Текширувда маълум бўлишича, айтиб ўтилган муддат ичида 53 кишидан бир киши ошқозони оғригани учун Ўзбекистонга қайтган, 11 киши, жумладан видеомурожаат ёзган 4 киши иш жойини ташлаб номаълум томонга жўнаб кетишган. Иккита объектда қолган 41 киши меҳнат фаолиятини давом эттираётганлиги аниқланган.

Иш берувчи томонидан иш жойини ташлаб кетган 11 фуқарога нисбатан эътироз билдирилган. Иш берувчининг айтишича, уларнинг учиб келишлари, ҳужжатларини расмийлаштириш, яшаш ва ейиш-ичиш харажатлари учун 3, 5 млн. рублга яқин ёки 55 минг доллар сарфланган.

Вазирликнинг маълум қилишича, Агентлик вакили А.Ҳафизов 19 июндан буён Санкт-Петербургда бўлиб турибди. Унга иш берувчининг ишчилардан қарздорлигини аниқлаш, уларнинг меҳнат шартномасида белгиланган маош олишларини таъминлаш ҳамда видеомурожаат йўллаган ватандошлар билан учрашиш топширилган.

Стамбул, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги фуқароларни Туркиядаги меҳмонхоналарда ишлашга таклиф этмоқда

Унинг маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг саломатликларига нисбатан ҳеч қандай хавф йўқ, паспортлари ўз қўлларида, меҳнат шароити меъёр талабларига жавоб беради.

Агентликнинг Хоразм вилоятидаги филиали директори М.Рамадонов иш жойини ташлаб кетган фуқароларнинг қариндошлари билан мунтазам алоқада эканлиги айтилган. Иш жойини ташлаб кетган фуқароларнинг қаерда эканликларини аниқлаш мақсадида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мазкур ҳолатни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиевнинг шахсан ўзи назорат остига олган. Агентликнинг доимий вакили шартнома тўлиқ бажарилиши ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига тўлиқ ишонч ҳосил қилингунига қадар Санкт-Петербургда бўлиши билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0