Равшан Эрматов яна бир ўйинга ҳакамлик қилади

© AFP 2023 / STRРавшан Ирматов во время интервью
Равшан Ирматов во время интервью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2018да Равшан Эрматов яна бир ўйинга ҳакамлик қилади. Унга икки ўзбекистонлик реферилар Абдухамидулло Расулов ва Джахонгир Саидовлар ёрдам бериб туради.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи  Жаҳон чемпионатида Испания ва Марокко терма жамоалари ўйинини бошқаради, деб хабар қилмоқда ФИФА матбуот хизмати.  

“В” гуруҳи ўйини Калининградда 25 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 20:00 да бошланади.

“Эрматовга унинг ҳамюртлари Абдухамидулло Расулов ва Джахонгир Саидовлар ёрдам беради. Тўртинчи рефери этиб БААлик Мохаммед Абдулла Мохамед тайинланди, заҳирадаги рефери эса — Мохамед Аль-Хаммади(БАА)”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу ЖЧ-2018 Равшан Эрматов бош ҳакам бўлган иккинчи ўйин бўлади. Эрматов бошқарувида биринчи ўйин 21 июнь куни Аргентина ва Хорватия жмоалари орасида бўлиб ўтган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0