Генерал-майор Азизов курсантларга: "Орангиздан етук қўмондонлар чиқишига умид билдираман"

© Министерство обороны РУзГенерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам
Генерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири Азизов Ўзбекистон профессионал армияси сафларини малакали ҳарбий кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш борасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти муҳим таълим муассасаларидан бири эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида битирув маросими бўлиб ўтди.

Боевая подготовка войск: новый подход - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг универсал аскарлари

Шу йилнинг 6 май куни Тошкент ҳарбий округидала-ўқув майдонида очилган янги Танк биатлони мажмуасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларига тантанали тарзда диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Тошкент ҳарбий округи ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти қўмондонлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарар" ташкилоти Марказий кенгаши, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, битирувчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Мудофаа вазири Азизов Ўзбекистон ҳарбий салоҳиятининг тубдан янгилашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бераётгани, профессионал армиямиз сафларини малакали ҳарбий кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш борасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти муҳим таълим муассасаларидан бири эканини таъкидлади.

© Мудофаа вазирлигиГенерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам
Генерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам

"Ватан ўз сарҳадлари тақдирини асл ўғлонларига топширади. Сизлар эгаллаган билим ва кўникмаларингизни ушбу олижаноб ишга сафарбар этинг. Сиз, битирувчи офицерлар янги хизмат жойларда бор билим ва малакангизни, куч-ғайратингизни, қолаверса, ҳарбий хизматнинг барча масъулиятини ҳис қилган ҳолда хизмат қилинг! Сизларнинг орангиздан етук қўмондонлар, генераллар чиқишига умид билдириб қоламан! Бу йўлда барчангизга омад ва зафарлар тилайман", — дея битирувчиларни қутлади мудофаа вазири.

Олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари томонидан намойиш этилган қўл жанги усуллари ва Фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари маросим меҳмонларида катта таассурот қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0