Андижонда аёл икки боласи билан ўзини сувга ташлади

© tribuna.uzКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижонда 27 ёшли она икки боласини ўзига боғлаб ўзини сувга ташлади.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Андижонда ёш она икки боласи билан ўзини сувга ташлади, деб хабар қилмоқда Uznews.uz нашри.

Бош прокуратура хабарида айтилишига кўра, 25 июн куни соат 10:30 ларда Андижонда 27 ёшли она 3 ва 7 ёшли болаларини арқон билан ўзига боғлаб “Шахринсой” каналига ўзини ташлаган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар аёлни ва болаларини сувдан чиқариб олишган. Натижада аёл тирик қолган болалари эса қурбон бўлган.  

Ушбу жиноий иш юзасидан Жалолқудуқ туман прокуратураси томонидан фуқаро А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 97 бандининг “В” бўлимига мувофиқ (Айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0