Ўзбекистон ҳарбийлари Россиядаги минага қарши ўқув марказида таҳсил олади

© Sputnik / Павел Герасимов / Медиабанкка ўтишИностранные специалисты посетили Международный противоминный центр ВС РФ
Иностранные специалисты посетили Международный противоминный центр ВС РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Минадан тозалаш ўқув курсида Армения, Беларус, Қозоғистон ҳарбийлари ҳам таҳсил оладилар

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон саперлари 1 сентябрдан халқаро минага қарши ўқув марказида таҳсил олишни бошлашади.

Генерал-майор Абдусалом Азизов вручил грудные знаки курсантам - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Азизов курсантларга: "Орангиздан етук қўмондонлар чиқишига умид билдираман"

Шунингдек, ушбу ўқув курсларда Армения, Беларус, Қозоғистон ҳарбийлари таҳсил олишади, деб хабар қилди Мудофаа вазири матбуот хизмати.

“Сурияда жанговар вазифаларини амалга ошириш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда халқаро минага қарши ўқув марказида ҳарбийларни минадан тозалаш соҳасида хорижий ҳарбийларни тайёрлаш учун ўқув база объектлар яратилди. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб Армения, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳарбийларни ўқитиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Бугунги кунга қадар ушбу марказда Ўзбекистон, Армения, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистондан келган 50 нафардан ортиқ ҳарбийлар таҳсил олди.

“Сўнгги уч йил ичида Россияда таҳсил олган ҳарбий хизматчиларнинг сони 2,5 бараварга кўпайди”, - деб таъкидлашди Мудофаа вазирлигида.

Хусусан, Тюмендаги А.И.Прошляков номидаги олий ҳарбий-муҳандислик билим юртида 350 дан ортиқ хорижий курсантлар таҳсил олмоқда. 2013-2017 йил давомида 100 дан ортиқ МДҲ давлатларидан келган ҳарбийлар таҳсил олди.

Янгиликлар лентаси
0