Жамият

“Ўзавтосаноат” раиси ишда йўл қўйган камчиликлари сабабли бўшатилди

© FacebookСтенд компании UzAuto на выставке
Стенд компании UzAuto на выставке - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча автомобиль саноатида белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. "Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурига асосан.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатидаги муаммоларни санаб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда автомобиль саноати мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, лекин кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани қайд этилди. Тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди.

"Ўзавтосаноат"га аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала