Жамият

Солиқ хизмати органларига бир қатор ҳуқуқлар берилди

CC0 / Pixabay / StartupStockPhotos Налоги. Расчеты
Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосий мезонлари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзолади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев давлат солиқ хизматининг еттита муаммосини санаб ўтди

Давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

— солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ёки молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;

— давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;

— солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш;

— юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз ҳисобдан чиқариш.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала