Иқтисод

Ўзбекистон ташқи қарзи 1,3 %га ошди

Марказий банк хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори 329 миллион долларга ошган.

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки ушбу йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистон ташқи қарзи 1,3 %га ошганини қайд этди.

Ташқи қарз ўсишининг асосий қисми давлат секторига тўғри келди. Валюта курслари ўзгаришини ҳисоби билан давлат ташқи қарзлари миқдори 329 миллион долларга ошди. Давлат қарзининг қолган қисми 7,6 миллиарда доллардан 7,9 миллиарда долларгача ўсди", - дейилган Марказий Банк ҳисоботида.

Доллары США. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда бу ҳафта доллар курси пасайди, евро эса кўтарилди

Банклар секторида қарз ўсиши ҳажми 79 миллион долларни ташкил қилди. Банкдан ташқари молия муассасалари соҳасида – 3 миллион долларни ташкил қилди.

Шу билан бир вақтда, асосий қарз ва қўшимча фоизлар камайиши ҳисобидан хўжалик субъектларининг умумий қарзи миқдори 222 миллион долларга камайди.

Ташқи қарз миқдори паст бўлиши ва стабил сақланиши жумладан миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсига ҳам боғлиқ бўлади. 2018 йил бошидан буён АҚШ доллари курси 249 сўмга пасайиши қайд этилган эди.

Умумжаҳон миқёсида 2017 йилда энг катта давлат қарзига эга бўлган мамлакатлар (трлн.$):  АҚШ - 19,9, Европа Иттифоқи - 17,9, Япония – 11,4, Британия – 7,5, Германия – 5 ва бошқалар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала