Ҳодисалар

Ўзбекистонда 16,8 миллион сўмлик "Нефть" номли ароқ ушланди

© Пресс-служба Государственного таможенного комитета РУзСотрудники Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан конфисковали водку "Нефть"
Сотрудники Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан конфисковали водку Нефть - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дастлабки маълумотларга кўра мазкур алколли ичимликларнинг умумий қиймати 16,8 млн. сўмни ташкил этар экан.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон божхоначилари "Москва-Андижон" поезди йўловчиларининг юкларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида, йўловчилардан бирининг юклари орасига 48 дона салкам 40 литр ҳажмдаги "Нефть" ароқлари яширилганлигини фош қилишди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Загрузка багажа на борт самолета - Sputnik Ўзбекистон
Москвадан келаётган ўзбекистонлик "яшил йўлак"дан юкларни яшириб ўтишга уринди

Дастлабки маълумотларга кўра мазкур алколли ичимликларнинг умумий қиймати 16,8 млн. сўмни ташкил этар экан.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес" темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан "Алмата-Нукус" йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларидан бирининг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 80 литр турли хил пиво ичимликлари борлигини аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар Ўзбекистонга алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0