Сиёсат

"Ўзбекистон 2035": аҳоли турмуш даражасини оширишда нималарга эътибор қаратилади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бугун Тошкент шаҳрида 60дан зиёд халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг 2035 йилгача тараққиёт стратегияси концепцияси муҳокамаси бошланди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳридаги Инха университетида "Ўзбекистон 2035" форуми ўз ишини бошлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-2035: Марказий Осиё юрагини ўн етти йилдан сўнг нима кутмоқда
Форумда бешта йўналиш бўйича ялпи сессиялар олиб борилмоқда. Булар: демократик институтларни қайта ислоҳ этиш ва ривожлантириш; аҳолининг турмуш даражаси ва ижтимоий ҳимоясини ошириш; АСК, саноат, ЕК ва инфратузилмани ривожлантириш; молиявий тизим кўмагида инновация, кичик ва ўрта тадбиркорликни иқтисодий ривожлантириш; илм-фан, туризм, маданият, таълим ва инсон капитали соҳаларини ривожлантириш.

Аҳолининг турмуш даражаси ва ижтимоий ҳимоясини ошириш йўналишидаги сессия модератори, Бельгияда барқарор ривожланиш ва корпоратив ижтимоий масъулият соҳаси мутахассиси Малика Шарипова муҳокамалар давомида нималарга эътибор қаратилиши ҳақида айтиб ўтди.

Сессияда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш; атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва Демократия ва ёшлар сиёсати ҳақида муҳокамалар бўлиб ўтади.

Сессия доирасида Ўзбекистонда 2035 йилгача аҳоли ижтимоий турмуш даражаси ва ижтимоий муҳоазани таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ва ёшлар сиёсати бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган:

Ижтимоий ҳимоя бўйича — ижтимоий чеклашларга қарши кураш янги ва юқори ҳақ тўланадиган иш жойларини ва самарали механизмларини яратиш. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини модернизация қилиш. Ходимларнинг ҳуқуқини мустаҳкамлаш, уларнинг соғлиғи ва иш хавфсизлигини таъминлаш. Иш жойидаги камситишлардан ҳимоя қилиш ва ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш.

Молодежи Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда илк бор “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади
Соғлиқни сақлаш бўйича: ССВ Давлат бюджети ва иқтисодиётига қарам бўлмаслиги керак, бунинг ўрнига шундай соғлиқни сақлаш тизимини яратиш керак-ки, бу тизим давлат ривожланиши учун туртки бўлсин — Иқтисодий жиҳатдан самарали, арзон ва ўз-ўзини қоплайдиган бўлиши керак.

Экологик вазиятни яхшилаш эса иқтисодиётни чиқиндиларсиз ишлаб чиқариш жараёнига ўтказиш ҳақида бўлади.

Ёш авлод билан боғлиқ сиёсий жиҳатлардан бири ёш авлодни ўқиш босқичидан иш босқичига ўтишини таъминлаш, уларни жаҳон стандартлари даражасига жавоб берадиган касблар билан таъминлаш.

Бу вазифаларни амалга ошириши учун Ўзбекистонда қандай имкониятлар бор, деган савол кўриб чиқилади.

Студенты колледжа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро коллеж очилади
Аҳолини аграр иқтисодиётдан саноат, юқори технологияли иқтисодиётга ўтишга тайёрлаш, янги яратилаётган касблар учун ўрта ва кекса ёшдаги инсонларни қайта тайёрлаш муҳим муаммолар орасидадир.

Ушбу вазифаларнинг барчаси қонунчиликда ислоҳотларни амалга оширишни, идоралараро муносабатлар тизимини ва бошқарувлар механизмларини, бутун жамиятни ушбу жараёнга жалб этишни, шунингдек, моддий таъминотни талаб қилади.

Сессиялар давомида ушбу масалалар борасида экспертлар жаҳондаги тажрибалар билан бўлишадилар, ўзларининг қимматли тажрибалари билан бўлишадилар, жаҳондаги ривожланган давлатлар амалиётидан мисоллар келтирадилар.

Янгиликлар лентаси
0