Ҳодисалар

Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу мудҳиш қотиллик орадан 11 йил ўтгач аниқланган

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Канал - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Андижонда аёл икки боласи билан ўзини сувга ташлади
Хабарда айтилишича, ҳодиса 2007 йилнинг октябрь ойида юз берган.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган. Натижада бола ерга йиқилиб ҳушидан кетиб, вафот этган.
Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган.

"Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топиб олинган", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала