Гулнора Каримованинг адвокати Шавкат Мирзиёев билан учрашмоқчи

© Sputnik / Валерий ЛевитинГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гульнора Каримова 2015 йил августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Швейцариянинг Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа ва унинг ҳамкасблари Фанни Маргайрас ва Элис Парментье Гулнора Каримова билан учрашиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда "Дарё" интернет нашри хабар қилди.

Гульнара Каримова на 65-й Каннском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн $ қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи

Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган.

Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш сингари жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Расмий баёнотда хабар қилинишича, Каримовага нисбатан яна бир жиноий иш қўзғатилган. Унга кўра, Гулнора Каримова божхона қонунчилиги, савдо-сотиқ қоидаларини бузиш, чет эл валютасини яширинча сақлаш, жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Мазкур иш бўйича тергов ҳали якунланмаган.

Адвокат Манжа Ўзбекистон президенти билан учрашиш нияти борлигини билдирган. Унинг фикрича, президент Гулнора Каримованинг қамоқхонада сақланиш шароитларини ўзгартира оладиган ягона шахсдир. Манжа ҳукуматга президент билан учрашишни сўраб 2 марта мурожаат қилганини айтган.

Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан икки марта — 2016 йил декабри ва 2018 йили апрелида учрашган.

Манжа Каримовани ноаниқлик қийнаётганини айтган. Адвокатнинг сўзларига қараганда, апрелдаги учрашуви давомида Каримованинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолгани, шунингдек, унинг толиққани сезилган. Гулнора Каримова қабул қилган дорилари таъсирида суҳбат давомида диққатини жамлай олмаган. "Бироқ у жасоратга тўла ва ўзига қарши қўйилаётган айбларни инкор қилмоқда", — дейди швейцариялик адвокат.

Манжанинг сўзларига қараганда, айни пайтда Каримова Тошкентдан 3 соатлик йўл узоқлигида жойлашган қамоқхонада сақланмоқда. Адвокатнинг фикрича, Гулнора Каримованинг қамоқхонада сақланиши ва унга нисбатан қўзғатилган ишга бўлган ёндашув Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин ижобий томонга ўзгарган. Шунга қарамасдан, адвокатнинг айтишича, мижозининг вазияти "жуда ёмон"лигича қолмоқда.

Ҳуқуқшуноснинг айтишича, Швейцарияда 2012 йили Гулнора Каримова ва яна 6 нафар ўзбекистонликка нисбатан қўзғатилган жиноий иш жуда мураккабдир. Унинг фикрича, Каримованинг манфаатларини эътиборга олмай, конструктив ечим топишнинг иложи йўқ.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига қараганда, Грегуар Манжа ва унинг ҳамкасблари Гулнора Каримова билан учрашишлари учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Янгиликлар лентаси
0