Сенаторлар тўй-ҳашам билан боғлиқ меъёрий ҳужжат қабул қилишмади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМолодожены в Самарканде
Молодожены в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

TОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси ўн бешинчи ялпи мажлисида "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар нинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди. "Халқ сўзи" нашри хабарига асосан.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Баландпарвоз гаплар, тўйларни йўлда тўхтатиш менга керак эмас - Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон халқининг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келди.

Зотан, ўзбек халқининг хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатди.

Сенаторлар фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев амалдорларга тўйларга боришни ман этди

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дабдабали тўй-маросимларни нишонлайдиган давлат мансабдорларини танқид қилган, дабдабали тўйлар қилиш ўрнига муҳтожларга ёрдам беришга чақирганди.

"Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним шартта ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди", — деган Мирзиёев.

Президент дабдабали тўйлар қилиш ўрнига муҳтожларга ёрдам беришга чақирганди.

"Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўдайиб ҳамма муовини билан, ҳамма туради… Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф", — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0