“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётлар паркини кенгайтирмоқда

© Sputnik / СтрингерТоржественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил иккинчи ярмида авиакомпания парки иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолёти билан тўлдириши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Ривожлантириш стратегияси ва авиапаркларни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, ўз паркини янги замонавий авиалайнерлар билан тўлдиришни давом этмоқда. Шу йилнинг декабр йилда миллий авиакомапния иккита Airbus A320 Neo самолётларини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири миллий авиакомпания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди. 

Вертолет Ми-8 - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" гўзал гўшаларга вертолётларда сайр қилишни таклиф этмоқда

Ўз сегментидаги энг замонавий A320 Neo самолётларини икки классли компоновкада (150 ўриндиққа эга 12 бизнес ва 138 та эконом класс) буюртма қилинган. Янги самолётлар двигателларнинг ёқилғи тежамкорлиги ва фюжэляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларга нисбатан 20 фоизга тежамкор бўлади. Уларнинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 6 мингдан ортиқ киломертгача узайтирилганлиги бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни қоплаш имконини беради.

2019 йил иккинчи ярмида авиакомпания парки иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолёти билан тўлдириши кутилмоқда. 2020 йил бошида олтинчи Dreamliner билан эса, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси МДҲ давлатларига ушбу турдаги самолётларнинг етакчи эксплуатанти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, янги МАК лайнерлари қулай кенг ўриндиқлар, аҳоҳида ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Самолётлар дизайни учун янги ёндошув парвоз вақтида йўловчи максимал қулайликни таъминлайди.

Бугунги кунда Миллий авиакомпания авипарки замонавий ва қулай Boeing-757/767, Boeing-787-8 Dreamliner, A320 ҳаво кемалари ҳамда Boeing-767-300BCF юк самолётларидан иборат.

Янгиликлар лентаси
0