Ўзбекистонда йил бошидан буён илк бор дефляция кузатилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродуктовая корзина
Продуктовая корзина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда дефляция миқдори 0,4 %ни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда  йил бошидан буён илк бор умумий нархлар пасайиши кузатилди. Дефляция миқдори 0,4 %ни ташкил қилди.

Ўзбекистон истеъмол саватига қандай озиқ-овқат маҳсулотлар киради - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар истеъмол саватига қандай озиқ-овқат маҳсулотлари киради

Сатистик маълумотларга кўра, асосий стеъмол товарлари нархлари ўртача ҳисобда  0,6 %га камайган. Шу билан бир вақтда, асосий хизматлар нархлари эса 0,3 %га ошган.

Ҳисоботда айтилишига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи тушишда биринчи ўринни мева-сабзавотлар эгаллаган, нархлар 29 — 39 %га тушган. Шунингдек тухум ва ёғ-мойлар нархи ҳам тушган. Гўшт, нон маҳсулотлари ҳамда дуккакли маҳсулотлар нархи ошган. Алкоголли ичимликлар нархи ўртача 0,4 — 1,3% га ошган. Алкоголсиз ичимликлар нархи 0,9 %га ошган.

Шунингдек, июнь ойида шаҳар транспортида нархлар ўртача 6 %га, йўналишли такси ва темирйўл транспортида нархлар 0,3 — 1,5 %га ошиши кузатилган. Ҳаво транспортида эса нархлар 4%га тушиши кузатилган.

Ҳисобот билан батафсил қуйида танишинингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0