Жамият

Тожикистонда хорижлик куёвлардан 50 минг $ қалин пули олиш таклиф қилинди

© SputnikПразднование Навруза в Душанбе
Празднование Навруза в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тожикистонда маҳаллий қизларга уйланмоқчи бўлган хорижий фуқаролардан 50 минг $ қалин пули олиш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ. 30 июн — Sputnik. Тожикистонлик шоира Адибаи Азиз маҳаллий қизларга уйланмоқчи бўлган хорижий фуқаролардан қалин пули олиш ҳақида қонун қабул қилишни таклиф қилди, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.

Шоира фикрига кўра, қалин пулининг ярмиси келиннинг шахсий ҳисоб рақамига тушиши керак. Иккинчи ярмиси эса тенг беш бўлакка бўлиниб: қизнинг отаси, онаси, давлат бюджети, етим болалар фонди ва инвалидлар хайрия фондларига юборилиши керак.

Facebookда чоп этилган шоиранинг ушбу ғояси катта шов-шов ва тортишувларга сабаб бўлди. Муҳокамада иштирок этаётганлар асосан икки гуруҳга бўлишинди: биринчи гуруҳдагилар ушбу ғоя инсонийлик тушунчаларидан узоқлиги ва тожик қизларинингг эркинлигини чеклаши ҳамда уларни товарга айлантириши мумкинлигини айтишмоқда.

Тўй либоси - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистонда қариндошлар ўртасида никоҳ таъқиқланди

Иккинчи гуруҳ вакиллари фикрига кўра – ушбу чора тожик қизларига уйланишни истаётган хорижликлар сони тобора кўпайиб бораётган вақтда миллий генофондини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Шоира фикрига кўра, қалин пули хорижликлар олдида тожик қизларининг обрўсини оширади ва оилада муносабатлар ёмонлашганда тожик қизларининг ҳуқуқларини поймол қилишга йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тожикистонда хорижлий куёвлар чун қалин пули тўлаш мажбурияти йўқ бўлсада бир қатор шартлар бор. Масалан бўлажак куёв уйланишдан олдин Тожикистонда камида бир йил яшаши керак, иккинчидан куёв келин ва болаларнинг келажагини таъминлаш мажбурияти белгиланган никоҳ шартномаси имзолаши керак.

Янгиликлар лентаси
0