Самарқанд вилоятида 330 дан ортиқ саноат ва қишлоқ хўжалик лойиҳалари амалга оширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМавзолей Амира Тимура в Самарканде
Мавзолей Амира Тимура в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саноатни ривожлантириш бўйича қиймати 4 млрд сўмдан ортиқ бўлган 203 та, қишлоқ хўжалигини асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 130 лойиҳалар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан 2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.

Дорога в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда иккита замонавий йўл ўтказгич кўприк қурилади

Қабул қилинган дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

— дастурнинг асосий йўналишлари ва умумлаштирилган кўрсаткичлари;

— саноатни ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳалари манзилли рўйхати;

— қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

— хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

— муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ирригация тизимини янада ривожлантириш тадбирлари;

— ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини янада яхшилаш тадбирлари;

— таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш тадбирлари;

— республика ва маҳаллий бюджет маблағларидан қўшимча равишда молиялаштириладиган тадбирлар.

Дастур доирасида саноатни ривожлантириш бўйича қиймати 4 млрд сўмдан ортиқ бўлган 203 та, қишлоқ хўжалигини асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 130 лойиҳалар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0