Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Oбуна бўлиш
Ушбу алоқалар Финляндия инвестицияси ва юқори технологияларини жалб қилиш орқали қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзаро савдони кенгайтиришга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. 2018 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Финляндия Республикасининг республикада ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Никлас Линдквистни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов встретился с делегацией Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе во главе с Генеральным секретарем Томасом Гремингером. - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шу ўринда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва келишиш имконини берувчи вазирликлараро мунтазам маслаҳатлашувларни ўтказиш тажрибасини давом эттиришнинг амалий аҳамияти таъкидланди.

Учрашувда учинчи мажлиси 2002 йилда бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини қайта бошлаш масаласи ҳам кўтарилди.

Ўзбекистон ва Финляндия ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳар тарафлама кўмак беришга томонлар тайёр эканлиди таъкидланди. Ушбу алоқалар Финляндия инвестицияси ва юқори технологияларини жалб қилиш орқали қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзаро савдони кенгайтиришга қаратилган.

Маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда мунтазам алмашинувлар амалиётини давом эттиришга қизиқиш билдирилди.

Суҳбат якунида Абдулазиз Камилов Финляндия Элчисига дипломатик ваколатхона раҳбари сифатида Ўзбекистондаги беш йилга яқин муваффақиятли фаолияти учун миннатдорлик изҳор этди.

Элчи Никлас Линдквист дипломатик миссиясини самарали ижро этиш учун яратилган қулай шароит учун миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0