Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Султон Ахмаджонов кўк рангли "Матиз" русумли автомашинасини миниб, номаълум томонга кетган

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Брифинг в ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Дониёр Тошхўжаев: ИИБ 459 нафар бедарак йўқолганларни яшаш жойларига қайтарди
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи О.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 июнь куни ўғли Султон Ахмаджонов кўк рангли "Матиз" русумли автомашинасини Чилонзор туманида жойлашган "Олимполвон" ошхонаси олдидан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Айни вақтда Султон Ахмаджоновни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Суриштирувни ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ИИВ ушбу муносабат билан фуқароларга мурожаат қилмоқда: Султон Ахмаджонов ёки унинг машинасини кўрганлар ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлган инсонлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0