Самарқандда қалбаки авиачипталарни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди

© Sputnik / Виталий АньковПокупка авиабилета
Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалига фирибгар "Тошкент-Тюмень" рейсига ҳар бири 352 АҚШ доллари эвазига иккита "авиачипта" сотган. Шундан сўнг, у Нью-Йоркга яна учта "электрон чипта"ни пуллаган

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Самарқандда бир хонани ижарага олиб, сохта авиакассани очиб қалбаки авиабилетларни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Мигранты на работе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги томонидан юборилган 53 фуқаро Россияда ишсиз қолди - ОАВ
Аниқланишича, Фаттоҳ Аноров (исми ўзгартирилган) офисга киришда "Авиакасса" ёзувли пешлавҳа ўрнатган, хонага стол-стул, компьютер ва бошқа зарур жиҳозларни жойлаштирган, деб ёзади Самарқанд транспорт прокуратураси терговчиси Мирсаид Жўраев "Жамият ва қонун" газетасига берган мақоласида.

Аввалига фирибгар "Тошкент-Тюмень" рейсига ҳар бири 352 АҚШ доллари эвазига иккита "авиачипта" сотган. Шундан сўнг, Нью-Йоркга яна учта "электрон чипта"ни пуллаган. Эртасига "Самарқанд-Москва" йўналишига иккита, "Тошкент-Истанбул" авиарейсига битта сохта чипта сотган.

Чипта олганлар аэропортга боргачгина қўлларидаги авиачипталари сохта эканлиги маълум бўлган.

Тошкент аэропортидан Самарқандга қайтганлар фирибгарни топа олишмаган.

Нашр хабарига кўра, Фаттоҳ Аноров қўлга олингач, барча қилмишларини тан олди. Суд Аноровни уч йилу уч ойга озодликдан маҳрум этган. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарар ундан ундириладиган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0