Сиёсат

Абдулазиз Камилов АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. 2018 йил 3 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17 кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда икки томонлама бўлажак таддирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала