Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилди

Oбуна бўлиш
Иш ҳақи ҳамда пенcияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 июл куни "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" фармонни имзолади. Фармон матни Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-каналида берилган.

Джамшид Кучкаров - Министр финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ўринбосари: солиқ тизими адолатли бўлиши керак

Фармон талабларига кўра, 2018 йил 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.

Давлат раҳбари имзолаган ҳужжатга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

— иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;

— ёшга доир пенcиялар — ойига 360 460 сўм;

— болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;

— зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида этиб белгиланади.

Иш ҳақи ҳамда пенcияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0