Нигматуллин: кичик ГЭСлар Ўзбекистонга сув cатҳини тартибга солишга ёрдам беради

© fa.ruДиректор Института проблем энергетики Булат Нигматуллин
Директор Института проблем энергетики Булат Нигматуллин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энергетика муаммолари Институти директори Булат Нигматулин Ўзбекистонга кичик қувватли ГЭСлар нима учун кераклиги ва сув муаммосини ҳал қилиш учун нима қилиш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

2018 йил якунига қадар Ўзбекистонда қуввати 12 Мегаватт бўлган Туябўғуз ГЭС ишга тушириш режалаштирилмоқда. Эксперт фикрига кўра, бундай энергообъектлар бир неча функцияни ўз ичига олади.

"Бундай кичик қувватли ГЭС бир дона туманни электрэнергия билан таъминлаши мумкин. Ўйлайманки, ушбу объектнинг асосий мақсади — сув cатҳини тартибга солиш. Умуман сув — Ўзбекистон учун энг оғриқли масаладир. Электрэнергияга келсак, бунинг яхши муқобил сифатида ҳозирги кунда Россия ва Ўзбекистон ўртасида фаол равишда муҳокама қилинаётган атом электрстанцияси бўлиши мумкин", — деб таъкидлади Нигматуллин.

Нигматуллин: малые ГЭС в Узбекистане помогут в регулировании уровня воды

Мутахассис минтақадаги сув муаммони совет давридаги Марказий Осиёда Сибир дарёлари сувларини каналлар орқали Марказий Осиёга ўтказиш бўйича лойиҳаларни ўрганиш ва такомиллаштиришда кўрмоқда. Минтақада бу каби ҳажмдаги бошқа манбаалар йўқ деб якун ясади.

Янгиликлар лентаси
0