Жамият

Пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ учун импорт акцизлари 2 баравар камаяди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Фотобанкка ўтишФермерское хозяйство в Крыму
Фермерское хозяйство в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2019 йилдан бошлаб импорт қилинадиган пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ учун акцизлар 2 бараварга камаяди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – ТОШКЕНТ. Ўзбекистон президентининг қарорига асосан, 2019 йилнинг биринчи январидан бошлаб бир қатор импорт қилинадиган озиқ-овқатлар учун акциз солиқлари икки баравар пасайтирилади.

Хусусан, импорт қилинадиган пишлоқ ва колбасалар учун акциз солиғи 20% дан 10% гача, хорижий музқаймоқ учун 30 %дан 15 %гача туширилади.

Ушбу чорларар бозор иқтисодини ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган маҳсулотларни аҳоли учун ҳамёнбоп қилишга қаратилган.

Иккинчидан, алоҳида юридик шахсларга берилаётган солиқ ва бож имтиёзлари бекор қилинади. Бунинг натижасида соғлом рақобат ривожланиши ва бюджетга қўшимча маблағ келиб тушиши кутимоқда.

Янгиликлар лентаси
0