Ўзбекистондаги барча болалар уйларида видеокузатув камералари ўрнатилмоқда

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишВоспитанники детского дома
Воспитанники детского дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда бошқа болалар муассасаларини текшириш ишлари ҳам бошланган.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Марғилондаги меҳрибонлик уйида ва Оққўрғондаги мактаб-интернетда содир бўлган воқеалардан сўнг болалар уйлари ва мактаб-интернатларда видеокузатув камералари ўрнатилади. Podrobno.uz. интернет нашри хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Марғилондаги меҳрибонлик уйида ва Оққўрғондаги мактаб-интернетда содир бўлган воқеалардан сўнг болалар уйлари ва мактаб-интернатларда назорат кучайтирилгани ва видеокузатув камералари ўрнатилгани маълум қилинди.

"Бу, албатта, жуда ёмон ҳолат. Умид қиламанки, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Прокуратура бу икки ишни алоҳида назоратга олган. Бундан ташқари, Республикадаги барча болалар уйлари ва интернатларда назорат кучайтирилди. Расмий текширишлар бошланди, дея олмайман, аммо юқори ташкилотлар бундай муассасаларга эътиборни кучайтиришди",- дея изоҳ берди Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

Айни дамда бошқа болалар муассасаларини текшириш ишлари ҳам бошланган.

Ташкилот вакилининг таъкидлашича, текширувлар натижасида бу каби ҳолатлар аниқланмаган.

Янгиликлар лентаси
0