Ўзбекистонга ўта иссиқ об-ҳаво келмоқда – Ўзгидромет

© AP PhotoУзбекские женщины беседуют на улице
Узбекские женщины беседуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Эрон томонидан ғайритабиий иссиқ об-ҳаво оқими келмоқда – деб хабар қилди Ўзгидромет.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

"7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.

Янгиликлар лентаси
0