Спорт

Равшан Эрматов Жаҳон Чемпионатини тарк этади

© Sputnik / Михаил СербинРавшан Ирматов на матче ЧМ-2018 Аргентина - Хорватия
Равшан Ирматов на матче  ЧМ-2018 Аргентина - Хорватия - Sputnik Ўзбекистон
ФИФА Жаҳон Чемпионатининг қолган учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ФИФА Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг қолган учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади "Sports.ru" нашри.

Равшан Ирматов успокаивает футболистов сборных Хорватии и Аргентины в матче ЧМ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия баҳсида биронта хато қилмади
Ушбу рўйхатдан ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ва россиялик ҳакам Сергей Карасев ўрин олмаган.

Турнирни давом эттирадиган ҳакамлар қуйидагилар: Алиризо Фағоний (Эран), Навоф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Куня (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жунайт Чақир (Туркия), Бёрн Куйперс (Нидерландия), Антонио Мигел Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Равшан Эрматов Россиядаги мундиалда иккита ўйинни бошқарди. У Аргентина — Хорватия (0:3) ва Испания — Марокаш (2:2) ўйинларида бош ҳакам сифатида ишлади.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам Жаҳон Чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони 11 тага етказди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала