Ўзбекистонда биометрик бўлмаган паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилди

© Sputnik / Вадим ШекунПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2011 йил октябр ойида Ўзбекистонда 1994 йилда киритилган паспортларни янги биометрик паспортларга алмаштиришга киришилганди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси нобиометрик паспортининг амал қилиш муддати:

— мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

— чет эл ҳудудида нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ИИББ ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб эски турдаги биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирилганди.

2011 йил октябр ойида Ўзбекистонда 1994 йилда киритилган паспортларни янги биометрик паспортларга алмаштиришга киришилганди.

2014 йил 1 июлдан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари хорижий мамлакатларга фақат биометрик паспортлар билан чиқишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0