Жамият

Танзила Норбоева хўрланган аёл воқеасига муносабат билдирди

© Международный пресс-клубТанзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди – деб ёзган Танзила Норбоева.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Facebookдаги саҳифасида ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди:

Жамият
Таҳқирланган аёл: Санъат Умаровга ҳеч қандай даъвом йўқ

"Самарқандлик аёл билан бўлган воқеа — бу албатта, ҳеч қайси одоб ва ахлоқ қоидаларига тўғри келмайди. Аввало гап шу "эркак" тарбиясининг даражаси тўғрисида бўлиши керак. Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти.

Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатьи назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши! Биз барча аёлларимизни ҳимоя қилиш борасида ўз фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. Ҳозирги кунда оилада, меҳнат жамоасида, кўча-кўйда аёл зўравонлик қурбони бўлса, биз, албатта, уни ҳимоя қиламиз.

Бу борада ҳар бир туманларимиз ва шаҳарларда аёлларга ёрдам берадиган марказлар ташкил қилинмоқда, шу билан бирга, зўравонликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонун яратилиши устидан ҳам иш олиб борилмоқда.

Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди, буни ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамалар кўрсатмоқда.

Биз Бош прокуратура томонидан кўзғатилган тергов иши якунларини кутамиз ва шу аёлнинг муаммоси билан, албатта, шуғулланамиз", — деб ёзган Танзиля Норбоева.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала