Қошиқдаги ёзув орқали аскарнинг қариндошлари топилди

© Daryo.uzЖайнак Холматовнинг қариндошлари
Жайнак Холматовнинг қариндошлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бедарак йўқолган аскар Жайнак Холматовининг яқинлари берган биринчи савол - Жайнак акамнинг қабри топилдими?, деган савол бўлди.

ТОШКЕНТ, 05 июл – Sputnik. Бир неча кун олдин саҳифамизда Калининградда бундан 73 йил олдин йўқолган ўзбек аскарининг қошиғи топилгани ҳақида мақола эълон қилган эдик.

Ушбу мақола  эълон қилинганидан сўнг Daro.uz нашрида ишловчи ҳамкасабаларимиз Жайнак Холматовнинг яқинларини излаб топишга муваффақ бўлишди.

© Daryo.uzБахтиёр Балқиев ва Муртоз бобо
Қошиқдаги ёзув орқали аскарнинг қариндошлари топилди - Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Балқиев ва Муртоз бобо

Мухбирлар Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани, Кўктепа маҳалласидаги Чандир қишлоғида яшовчи Жайнак Холматовнинг жиянлари ва амакиваччалари билан учрашишган.

Учрашувда Жайнак Холматовнинг жияни Бахтиёр Балқиев тоғаси ҳақида фақат онаси айтиб берган хотираларнигина эслашини айтиб берди.

— Жайнак тоғам ҳақида фақат онам худо раҳматлининг айтганларини айтиб бера оламан. Тоғам Жайнак Холматов 1942 йилда урушга кетган. Урушга киргунга қадар онам билан хат ёзишиб турган. 1944 йилда «Биз урушга киряпмиз» деган хат келган. Бу тоғамнинг энг сўнгги хати бўлган. Шундан сўнг ҳеч қандай хат келмаган деб айтиб берарди онам, — дея хотирлаб ўтди Бахтиёр Балқиев.

Именная ложка участника ВОВ Жайнака Халматова - Sputnik Ўзбекистон
Калининградда ўзбек солдати 73 йил олдин йўқотган қошиқ топилди

Жайнак Холматовнинг амакиваччаси, 1936 йилда туғилган, Муртоз бобо Қодировнинг айтишича Жайнак Холматов урушга кетганда 17 ёшда бўлган. Ҳали оила қурмаган йигит ўз хоҳиши билан урушга кетган. Суҳбат чоғида Муртоз бобонинг берган биринчи саволи “Жайнак акамнинг қабри топилдими?” деган савол бўлди.

Бундан маълумки, Жайнак Холматов урушда бедарак йўқолган ҳисобланади. Тошкентдаги Хотира майдонида ўрнатилган китобда ҳам унинг исми шарифи ёнида фақат туғилган санаси кўрсатилган холос.

Жайнак Холматовнинг акаси Қўшбоқ Холматов ҳам Финляндиядаги уруш ва Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси.

© Daryo.uzЖайнак Холматов хотира дафтарида
Қошиқдаги ёзув орқали аскарнинг қариндошлари топилди - Sputnik Ўзбекистон
Жайнак Холматов хотира дафтарида
Янгиликлар лентаси
0