Чилонзор тумани ҳокимияти янги бинога кўчиб ўтди

© Пресс служба хокимията Чиланзарского районаНовое здание Чиланзарского хокимията
Новое здание Чиланзарского хокимията - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур  бино қурилиши ишлари ўтган йили кузда бошланганди.

ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Бугун 6 июль куни Чилонзор туман ҳокимиятининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Янги бино 3 қаватдан иборат бўлиб, 1- ва 2-қаватларига  Чилонзор туман “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман Кенгаши, Чилонзор туман Оила илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши жойлашди.

Чилонзор туман ҳокимияти ва Ёшлар  Иттифоқи кўмаги остида “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида очилган “Chilanzar”коворкинг маркази 3-қаватга жойлашди.

Ҳокимият биносининг ён-атрофлари ободонлаштирилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилди.

Кун якунида event-ҳудудда Маркетинг клуби учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур  бино қурилиши ишлари ўтган йили кузда бошланганди.

 

Янгиликлар лентаси
0