Ўзбeкистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда - ФВВ

© SputnikЖара. Женщина под зонтом спасается от солнца
Жара. Женщина под зонтом спасается от солнца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 7-10 июл кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабар қилди.

“Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

7-10 июл кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Вазирлик хавфсизлик чораларини кўришни, кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилишни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0