Чегара зонаси ва режимининг янги тартиби белгиланди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишБелорусско-украинская граница
Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегара зонасига кириш (чиқиш) назорати ички ишлар органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан, Давлат чегарасида вазият мураккаблашганда эса Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан ҳам амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ҳукуматнинг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги янги низом тасдиқланди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ҳужжатга мувофиқ, чегара зонасига кириш (чиқиш) назорати ички ишлар органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан, Давлат чегарасида вазият мураккаблашганда эса Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан ҳам амалга оширилади.

Тартибга кўра, чегара зонасида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароларининг паспортларига ички ишлар органлари тегишли махсус штамп қўяди. Бундай фуқаролар чегара зонаси доирасида рўйхатга олиш карточкасини олмасдан, яшаш жойидаги туман ва вилоят ҳудудида ҳаракатланиши мумкин.

Флаги Туркменистана и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркманистон билан чегарани демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди

Чегара зонасида доимий яшамайдиган ва бу ерга беш кундан ортиқ муддатга келадиган фуқароларнинг паспорти ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан ташқари чегара зонасида бўлиш учун ички ишлар органлари томонидан бериладиган алоҳида рўйхатга олиш карточкаси ҳам бўлиши шарт.

Ўқишга кетгунича чегара зонасидаги аҳоли пунктларида яшаган олий, ўрта-махсус ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабаларидан уларнинг таълим муассасаларида ўқишини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши лозим.

Чегара зонасига ота-онаси ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар билан келадиган 16 ёшгача бўлган шахслар ота-онаси ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг рўйхатга олиш карточкаларига киритилади.

Чегара зонасига деҳқончилик, чорвачилик, қурилиш, қидирув ва бошқа ишларни бажариш учун келган бир гуруҳ фуқаролар, шунингдек, сайёҳлар, артистлар бригадаси ва чегара зонасида яшамайдиган бошқа фуқаролар жамоаси учун рўйхатга олиш карточкалари гуруҳ раҳбарининг номига у билан келганлар сони кўрсатилган ҳолда берилади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқди

Рўйхатга олиш карточкалари фақатгина битта туман ҳудудида амал қилади.

Чегара зонасига вақтинча яшаш учун келадиган шахсларга рўйхатга олиш карточкалари бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Рўйхатга олиш карточкаларининг амал қилиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига уларнинг амал қилиш муддати тугашидан беш кун аввал мурожаат қилишлари шарт.

Чегара зонасида жойлашган санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, туристик базалар ва бошқа даволаш-соғломлаштириш муассасаларига борадиган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, санатория ва туристик йўлланмалар ёки ушбу муассасалар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича чегара зонасида ҳаракатланиши мумкин.

Чегара зонаси орқали чет элга чиқмоқчи бўлган ёки мамлакат ҳудуди орқали транзит ҳаракатланадиган шахслар давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

Чегара зонасида бўладиган шахслар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи, шунингдек, чегара зонаси ва чегара минтақасида бўлиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларини олиб юриши, масъул органлар вакилларининг талабига биноан ҳужжатлари, транспорт воситалари ва товарларни текшириш учун тақдим этишга, чегара зонаси ва чегара минтақасида нима учун юрганини тушунтириши лозим.

Чегара зонасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахсларни ишга қабул килиш ман этилади.

Пограничник на участке границы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Бишкек чегарадаги баҳсли вазиятлар ечими борасида келишиб олишди

Чегара зонасида фақатгина ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда тегишли ташкилотлар томонидан берилган йўлланма ва рухсатнома бўйича ов қилиш мумкин.

Чегара минтақасида спорт ва ҳаваскорлик ови, балиқ овлаш, табиат қўйнида дам олиш ёки бирон-бир заруратсиз бўлиш мумкин эмас.

Жойларни ва объектларни кинофото суратга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг рухсатномаси билан амалга оширилади.

Давлат чегарасига туташ ҳудудлар ва чегарадош қўшни ҳудудларда барқарор эпизотик вазият бўлганда, чегара минтақасида чорва молларини махсус ажратилган жойларда фақат кундузи боқиш мумкин. Чорвадорлар Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан белгиланган талабларни сўзсиз бажаришга мажбур.

Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахс чегара минтақасига Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг рухсатномаси билан кириши ва бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0