Тошкентда пиёдани уриб юбориб қочиб кетган Spark ҳайдовчиси қидирилмоқда

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўлнинг белгиланмаган жойини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган оқ рангли Spark ҳайдовчиси қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан пиёдани уриб юбориб қочиб кетган Spark автомобили ҳайдовчисини топишда ёрдам сўрамоқда.

Муассаса хабарида айтилишига кўра, ЙТҲ Олмазор туманида содир бўлган. Оқ рангли (тахминан) Spark ҳайдовчиси Тошкент Ҳалқа йўлининг белгиланмаган жойида пиёдани уриб юборган. ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. Олган жароҳатлари туфайли 1961 йилда туғилган фуқаро Атабаев Б. В. Воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ўшанда Учтепадаги Катта Хирмонтепа кўчасида Spark ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0