Ўзбекистон ва Белоруссия ИИВлари ҳамкорлик режасини имзолади

Oбуна бўлиш
Бугунга келиб Ўзбекистон ИИВ Белоруссия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ИИВлари билан Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Белоруссия Республикалари Ички ишлар вазирликларининг 2018-2019 йилларда ўзаро ҳамкорликлари тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкентда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов ва бир қатор вазирлик бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда Белоруссия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Иван Подгурский бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Главы МВД Узбекистана и Таджикистана - Пулат Бобожонов и Рамазон Рахимзода - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Рахимзода Тошкентга келди

Йиғилишда иштирокчилар икки мамлакат Ички  ишлар вазирликлари ҳамкорлигида умумжиноят ҳатти-ҳаракатларига қарши курашиш ва қидирув ишларини олиб бориш, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида томонларнинг ўзаро маълумот алмашиш бўйича фаолиятнинг бугунги ҳолати ва келажакдаги ривожи  ҳамда  нарко хавф-хатарларни  бартараф этиш борасидаги масалаларни қизғин муҳокама қилдилар.

“Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ раҳбарлари томонидан 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ва Белоруссия Республикалари Ички ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорликлари тўғрисидаги ҳужжат имзоланди”, - дейилади хабарда.

Бугунга келиб Ўзбекистон ИИВ Белоруссия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ИИВлари билан Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этган. Бундан ташқари, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва истиқболда Афғонистон, Покистон, Туркия билан ана шундай гуруҳлар ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0