Мудофаа вазирлиги авторақамларни ўзгартирмоқда

© Министерство обороны РУзНомер автотраспорта Министерства обороны
Номер автотраспорта Министерства обороны - Sputnik Ўзбекистон
Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи - у оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Мудофаа вазирлиги марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили.

Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўтган ҳафтада онлайн аукцион орқали 50 та чиройли автомобил рақамлари сотилди
Ушбу рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли "Ўзавтомотобелги" ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.

Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи — у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.

Масалан, "01 0047 МV" автомобиль рақамидаги 01 — Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини, 0047 — тартиб рақамини, МV —мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.

2018-2019-йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фондаги автомобиль рақамлари ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала