Жамият

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

© Sputnik / Юрий Иванов / Фотобанкка ўтишЧингиз Айтматов
Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод туманида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 38 сессиясида Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланганди.

"Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди", — деб қайд этилган президент қарорида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала