Спорт

Ўзбекистонлик гандболчилар жаҳон кубогида олтин медалларни қўлга киритишди

© Пресс служба НОК УзбекистанаГандболисты Узбекистана завоевали кубок мира
Гандболисты Узбекистана завоевали кубок мира - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик гандболчилар мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучишди

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик гандболчилар Италиянинг Терамо шаҳрида ўтказилган Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро “Interamnia2 жаҳон кубоги мусобақасида олтин медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада жаҳоннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Унда Ўзбекистон шарафини 2000 йилларда туғилган спортчилардан ташкил топган РОЗК (Ўзбекистон U-18 терма жамоаси) жамоаси ҳимоя қилди.

Гандбольная сборная Узбекистана U-16 выиграла Кубок мира - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Гандбол бўйича Ўзбекистон U-16 термаси Жаҳон кубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистон вакиллари илк ўйинда Франциянинг “Ланестер” жамоасини 18:8 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ўйинда “Грунвальд” устидан 23:16 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи баҳсда эса “Козанис2 26:8 ҳисобида таслим этилди. “Моунтада”дан 21:14 ҳисобида устун келган гандболчилар “Вирум Соргенфри”га қарши баҳсда 15:13 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Гандболчиларга мусобақа ярим финалида яна “Вирум Соргенфри” клуби рақиб бўлди ва ўзбекистонлик ёшлар бу сафар 15:8 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳал қилувчи баҳсда улар Швейцариянинг “Шеноис Женева” жамоасидан 18:9 ҳисобида устун келишди.

Шу тариқа ўзбекистонлик гандболчилар мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала