Ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

© Sputnik / Владимир АстапковичРабота с бумагами
Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғофур Раҳимов товламачилик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилганди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси — AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади, деб хабар қилди РИА Новости мамлакат ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаасига асосан.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Ишбилармон Ғофур Раҳимов қидирувга берилди

Шу йил июн ойларида маҳаллий ОАВлар ИИВнинг расмий сайтида "қидирувдаги шахслар" бўлимида Раҳимов тўғрисида маълумот ва унинг сурати жойлаштирилганлиги ҳақида хабар берилганди. ИИВ расмий вакиллари бу хабарларга изоҳ беришмади.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг янгиланган маълумотида 1951 йилнинг 22 июлида таваллуд топган Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи, 1967 йил 24 июнда туғилган Лола Раҳимова қидирувдаги шахслар рўйхатидан топилмади.

 “Раҳимов халқаро қидирувдаги шахслар рўйхатидан чиқариб ташланди. Қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхатга алмаштирилди”, - деб таъкидлади суҳбатдош.

Ғофур Раҳимов товламачилик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилганди.

“Айбланувчи тергов билан ҳамкорлик қилаётганлигини ҳисобга олиб, у томонидан иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилинмаётганлиги, айбига иқрор бўлганлиги, етказилган зарарни қопланаётганлиги туфайли эҳтиёт чораси бошқасига алмаштирилди”, - деб қўшимча қилди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик бизнесмен ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциациясининг вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимов АҚШ санкциялар рўйхатидан номи олиб ташлаш бўйича баёноти эълон қилинганди.

Унда билдирилишича, Ғофур Раҳимов Вашингтон ва Лондондаги адвокатларига АҚШ Ғазнасининг хорижий активларни бошқариш бўйича идорасига (ОFAC) "Махсус белгиланган фуқаролар рўйхати"дан ўз номини олдириб ташлаш учун мурожаатнома юбориш тўғрисида кўрсатма берган.

Раҳимов баёнотида уюшган жиноий гуруҳлар билан ҳеч қачон алоқада бўлмаганини билдирди.

Ғофур Раҳимов январ ойида AIBA вақтинчалик президенти этиб тайинланган. Ташкилот президенти Чинг-Куо Ву ўтган йилнинг ноябрида истеъфога чиққанди.

Раҳимов 1998 йилдан буён AIBA ижроқўми аъзоси ҳисобланади. 2002 йилда ушбу ташкилот вице-президенти, 2006 йилдан ижрочи вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган. 2010 йилда у Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланган.

Янгиликлар лентаси
0