Тошкентда аналог форматдаги телеэшиттиришлар тўхтатилди

© SputnikПульт в руке
Пульт в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу пайтга қадар "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Спорт" ва "Тошкент" телеканаллари дастурлари аналог форматда эфирга узатиб келинаётган эди.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Тошкентда 15 июлдан бошлаб ер усти аналог телеэшиттиришларни эфирга узатиш тўхтатилди, йил охирига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилиши белгиланган, деб хабар қилди Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази.

Шу пайтга қадар "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Спорт" ва "Тошкент" телеканаллари дастурлари аналог форматда эфирга узатиб келинаётган эди.

Эндиликда ушбу теледастурларни фақатгина рақамли форматда кўриш имкони мавжуд. Рақамли теледастурларни кўриш учун эски русумдаги телевизорларга рақамли тюнер қурилмасини улаш талаб этилади. Замонавий телевизорларда эса қўшимча қурилмаларни улаш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил июлдаги қарорида белгиланган жадвалга кўра, жорий йилнинг 15 январидан Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари, 15 апрелдан Сирдарё вилояти, 15 майдан Жиззах вилояти, 1 июндан Самарқанд вилояти, 15 июндан Бухоро ва Навоий вилоятлари, 1 июлдан Хоразм вилоятида эфир орқали узатилаётган аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилганди.

Янгиликлар лентаси
0