Тошкентдаги савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

© Пресс-служба ГУВДГУВД вводит новые меры безопасности после пожара
ГУВД вводит новые меры безопасности после пожара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилий тадбирлар кўрилаётганлиги юзасидан комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. 2018 йил 12 июл куни Юнусобод туманида жойлашган "Cristal" супермаркет биносида содир бўлган ёнғиндан сўнг, пойтахт ҳудудида жойлашган йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, айни кунларда пойтахтдаги йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилий тадбирлар кўрилаётганлиги юзасидан комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда.

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаНовые меры безопасности вводит ГУВД в ТЦ
Тошкентдаги савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда  - Sputnik Ўзбекистон
Новые меры безопасности вводит ГУВД в ТЦ

Ўрганишларда асосий эътибор обектларни ёнғинни автоматик равишда сезиш ва овозли хабар бериш, шунингдек, тутунни ҳайдаб чиқариш қурилмаларининг созлигига, захира чиқиш йўлларининг ҳолатига, ёнғин вақтида йўналишни кўрсатувчи белгилар ва авария ёритиш тизими мавжудлигига, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг созлигига, марказлар ходимларининг ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ўз вазифаларини қай даражада билишлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Савдо-кўнгилочар мажмуалари ишчи хизматчиларига содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш ва инсонларни тезда эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида пойтахт ҳудудида жойлашган йирик савдо-кўнгилочар мажмуаларида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тун-у кун навбатчилиги ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0