Урганч аэропорти вақтинча ёпилди

Oбуна бўлиш
Аэропорт техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилган

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. 16 июлдан бошлаб “Урганч” халқаро аэропорти вақтинча ёпилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси йўловчиларга жорий йилнинг 16 июлидан “Урганч” халқаро аэропорти техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилиши ҳақида хабар беради", - дейилади авиакомпания сайтида.

Аэропорт фаолияти техник ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланиши режалаштирилган.

Барча рейслар Нукус ва Бухоро аэропортига кўчирилган.

Янгиликлар лентаси
0