Сиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари қандай масалаларни муҳокама қилишди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Савдо айланмаси 2018 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилга нисбатан 35 фоиздан кўпроқга ошди.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. 2018 йил 16 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг амалий учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайдиган бўлди

Хабарда айтилишича, делегациялар таркибига вазирликлар ва идоралар, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари киритилган.

Бош вазирлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойидаги Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи ва президент Э.Ш.Раҳмон билан музокаралари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича амалга оширилаётган турли даражалардаги алоқаларнинг юқори самарадорлиги қайд этилди.

Ўзаро савдодаги ўсишнинг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. Савдо айланмаси 2018 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилга нисбатан 35 фоиздан кўпроқга ошди.

Таъкидланганидек, икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдиради ва географик қўшнилик ва паст транспорт харажатлари туфайли рақобат устунлигига эга.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида томонлар Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида икки давлат ишбилармон доиралари фаолияти учун қулай шароитлар яратишга келишиб олишди.

Ўзбекистон томони Тожикистон Республикаси президенти Э.Ш.Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида "Тожикистонда ишлаб чиқарилган" миллий саноат кўргазмасининг ҳамда биргаликдаги Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумининг ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги биродарлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш борасидаги қўшма ҳаракатларни келишиб олишди.

Томонлар барча соҳалардаги икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришга содиқлигини ва уларни бунданда самарали ва сермаҳсул бўлишлиги учун барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Бош вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви давлатлараро муносабатларни янги поғонага кўтаришига ҳамда икки давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги истиқболларни очишига ишонч билдирдилар.

Фарғонадаги музокаралар якунида учрашув Баённомаси имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0