Андижонда хушторини безовта қилмаслик учун 25 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганлигини, агарда 25 минг доллар пул бермаса ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юбориш билан қўрқитади.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Андижонда ишқий муносабат тасвирланган видеоёзувни интернетга чиқармаслик учун 25 минг доллар сўраган аёл ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб auz.uz  хабар берди.

Хабарга кўра, шу йил май ойида З.Н. исмли эркак А.О. исмли аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Бундан А.О устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлади ва З.Нга қўнғироқ қилиб, ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганлигини, агарда 25 минг доллар пул бермаса ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юбориш билан қўрқитади.

"З.Н.нинг аризасига асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл З.Н.ни бошқа безовта қилмаслик эвазига кимёвий ишлов берилган 10 минг долларни олган вақтида ушланди",- дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0