Иқтисод

“Битта камар битта йўл” лойиҳаси Ўзбекистонни денгиз портларига олиб чиқади - Норов

© Sputnik / Рамиз БахтияровВладимир Норов
Владимир Норов  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Битта камар битта йўл” лойиҳаси Ўзбекистонни Форс кўрфазининг денгиз портларига олиб чиқади - Норов.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Хитой томонидан эълон қилинган “Битта камар битта йўл” лойиҳасини Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчилар қаторида қўллаб қувватлаган эди, дейди Владимир Норов 18 июль куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда.  

"Ўтган йили Хитойда ушбу ташаббусга бағишланган форумда, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон номидан иштирок этиб учта ташаббусни эълон қилган эди:

Руководитель отдела Средней Азии Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон-Хитой алоқалари ривожланиши - Россия манфаатларига зид эмас

Биринчидан, “Битта камар битта йўл” ўтган йўналишлар бўйлаб ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббуси.

Иккинчидан, лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар орасида маданий гуманитар алоқаларни ва туризмни ривожлантириш.

Учинчидан, ушбу лойиҳанинг форумларидан бирини Ўзбекистонда ташкил қилиш.

“Битта камар битта йўл” лойиҳси ўзбекистон учун жуда муҳим лойиҳадир, чунки у бизнинг мамлакатни Форс кўрфазининг денгиз портларига олиб чиқади. Маълумки Ўзбекистон денгиз портларига чиқиш имконияти чекланган мамлакатлардан бири.

Юқорида қайд этилган лойиҳа ҳамда "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши лойиҳаси - Ўзбекистон учун энг муҳим ташаббуслардан биридир, чунки транспрт коммуникацияларини ривожлантириш – бу ҳудуддаги мамлакатлар орасида муносабатларни ривожлантиришда биринчи даражали масаласидир”, - дейди Владимир Норов.

Янгиликлар лентаси
0