Жамият

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

© Sputnik/Виктор ТолочкоПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Раҳматов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Раҳматов Шавкат Тўрақулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Флаг ООН - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош прокуратура ва БМТ ўртасида жиноятчиликка қарши кураш бўйича меморандум имзоланди

Шавкат Раҳматов 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.  Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Раҳматов аввалроқ Сурхондарё ҳокими лавозимига тайинланган Баҳодир Пўлатов ўрнига келган. 2018 йилнинг май ойидан шу вақтгача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0